АсосийДунё

Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди

Аввалги раҳбар Исмоил Ҳания Эронда отиб ўлдирилган эди.

'Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди'ning rasmi

Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда хорижий ОАВлар хабар қилди. 

Тарқатилган хабарларга кўра, ҲАМАС ҳаракати Теҳронда ўлдирилган Исмоил Ҳания ўрнига сиёсий бюрога янги етакчи сайланганини эълон қилган.

Исроил томонидан уч маротаба ҳибсга олинган 61 ёшли Синвар ҳаракатнинг ҳарбий қанотини бошқарган ва Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатларга масъул бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Эрон Ҳаниянинг ўлдирилгани ортидан Исроилга нисбатан ҳужум бошлаш ҳаракатини олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар