АсосийСаломатлик

Полиз маҳсулотларини истеъмол қилишда эътиборли бўлинг

Қовун ва тарвузлар етарли даражада пишмаган ёки уларни етиштиришда кимёвий ўғитлардан кўп фойдаланилган бўлса, бу саломатлик учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

'Полиз маҳсулотларини истеъмол қилишда эътиборли бўлинг'ning rasmi

Хўш, дориланган полиз маҳсулотлари нимаси билан хавфли? Улардан заҳарланмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозим? ССВ Матбуот хизмати ушбу саволларга мутахассис жавобини берди.

 — Тарвуз таркибида организм учун фойдали бўлган минерал ва витаминлар кўп, — дейди Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев. — Ушбу резавор 92 фоиз сувдан иборат бўлиб, нафақат чанқоқни қондиради, балки саломатлик учун ҳам жуда фойдали. Хусусан, тарвуздаги калий ва магний асаб тизими ҳамда мия фаолиятига ижобий таъсир этади.

Ундаги ликопин, А, В, C каби дармондорилар ҳамда картоноид яллиғланиш ва эрта қаришнинг олдини олади. Шунингдек, бу маҳсулот юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради ва холестерин даражасини назорат қилади.

Бироқ тарвуз истеъмол қилишда эҳтиёткорликни унутмаслик лозим. Хусусан, ушбу полиз экинини сотиб олаётган пайт унинг бутунлиги, чиримагани ва кимёвий ўғитлар билан меъёрдан ортиқ тўйинтирилмаганига эътибор қаратиш керак. 

Таркибида нитрат моддаси кўп бўлган тарвуз истеъмол қилингада унинг нохуш белгилари 4-6 соат ичида пайдо бўлади.

Бундай ҳолатда кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин ва бош оғриғи, тана ҳароратининг 38-39 даражагача кўтарилиши, қон босимининг пасайиши, юрак уришининг секинлашиши ҳамда қўл-оёқлар совқотиши, тери ранги ўзгариши (кўкариш) каби аломатлар кузатилиши мумкин.

Бу нохуш ҳолатдан ўзимиз ва яқинларимизни ҳимоя қилиш учун айрим жиҳатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

Хусусан, тарвуз ёки қовун харид қилаётганда, энг аввало, сотувчидан маҳсулот манбаи, унинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи тегишли рухсатномани талаб қилиш лозим. Шу билан бирга, маҳсулотларнинг бузилмаганига ишонч ҳосил қилиш зарур. Табиий пишган тарвуз чертиб кўрилганда жарангдор овоз чиқиб, унинг пўстини осонгина тирнаш мумкин. Агар маҳсулотнинг банди қуриган бўлса, бу унинг яхши пишганидан далолат.

Тарвуз ҳолатининг яна бир муҳим кўрсаткичи қизил қисмидаги томирлар рангидир. Агар улар сариқ ёки бинафша тусда бўлса, бундай маҳсулотдан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки у тўлиқ пишмаган ёки нитратнинг таъсири бўлиши мумкин. Қолаверса, тарвуз устидаги чизиқлар аниқ ва бир-бири билан аралашиб кетмаган бўлиши керак. Хиралашган чизиқлар унинг нитрат билан тўйинганидан далолат.

Азотли ўғит билан тўйинган тарвуз сув остига чўкади. Агар бўлакланганда қийшиқ эмас, тўғри кесилса, бу ҳолат ҳам унинг кимёвий моддаларга тўйинганлигининг белгисидир.

Шу билан бирга, тарвуз истеъмол қилгандан кейин тоза бўлмаган сув ичиш, овқатланишдан олдин қўллар ва маҳсулотни ювмаслик, полиз экинларини нотўғри сақлаш заҳарланиш хавфини оширади. 

Полиз экинларини кесилгандан кейин совиткичда 2-3 соатдан кўп бўлмаган муддатда сақлаш керак.

Бундан ташқари, болалар, айниқса эмизикли гўдакларда резаворлар истеъмолини чеклаш тавсия этилади. 

Агар заҳарланиш белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бу ҳолатга юзаки қараш мумкин эмас, ўзини ўзи даволаш қатъиян ман этилади. 
 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли'ning rasmi

    Саломатлик16.09.2024 15:40

    Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

    Мутахассис бунинг оқибатлари ҳақида маълумот берди

    'Шамоллаш мавсуми: Беморларга қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади?'ning rasmi

    Саломатлик16.09.2024 15:21

    Шамоллаш мавсуми: Беморларга қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади?

    ССВ аҳоли орасида куз мавсумида авж оладиган касаллик ва унинг профилактикасига бағишланган фойдали маълумотни эълон қилди.

    'Бухоро Химчан клиникасида умуртқа поғонаси касалликларини операциясиз даволаш усули йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

    Саломатлик16.09.2024 13:16

    Бухоро Химчан клиникасида умуртқа поғонаси касалликларини операциясиз даволаш усули йўлга қўйилмоқда

    Darakchi.uz Химчан шифохонасининг кореялик директори Ли Су Чандан махсус интервью олди.

    'Маймун чечагига қарши вакцина ЖССТнинг дастлабки квалификациясидан ўтди'ning rasmi

    Саломатлик14.09.2024 13:19

    'Бош мия касалликларини даволашда нанороботлардан фойдаланилиши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик13.09.2024 15:21

    Бош мия касалликларини даволашда нанороботлардан фойдаланилиши мумкин

    Шотландиянинг Эдинбург университети тадқиқотчилари бош мия касалликларини анъанавий нейрохирургик операцияларсиз даволаш технологиясини яратди.

    'Қандли диабетни овоз орқали аниқлаш технологияси яратилди'ning rasmi

    Саломатлик12.09.2024 11:55

    Қандли диабетни овоз орқали аниқлаш технологияси яратилди

    Тадқиқотда касалликнинг 2-тури ташхиси қўйилган ва бу патология аниқланмаган 607 нафар кўнгилли қатнашди.