АсосийЖамият

Бухорода 13 ёшли боласига машинани ҳайдашга берган она жаримага тортилди

Автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

'Бухорода 13 ёшли боласига машинани ҳайдашга берган она жаримага тортилди'ning rasmi

Бухорода 13 ёшли фарзандига автомобил бошқарувини топширган онага чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда 13 ёшли боланинг машина ҳайдагани акс этган видео тарқалган. Бухоро вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, вояга етмаган фарзандига автомобил бошқарувини топширган онага нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.


    Бошқа янгиликлар