АсосийСиёсат

Чирчиқ шаҳрида Қозоғистон университетининг, Олмаота шаҳрида эса Ўзбекистон университетининг филиали очилди

Мирзиёев ва Тоқаев қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида қатнашди.

'Чирчиқ шаҳрида Қозоғистон университетининг, Олмаота шаҳрида эса Ўзбекистон университетининг филиали очилди'ning rasmi

Икки томонлама музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олмаота шаҳрида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Чирчиқ шаҳрида М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетининг филиалларини тантанали равишда очдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбек ва қозоқ олийгоҳлари филиалларининг ўзаро очилиши икки қардош мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланаётганидан яна бир далолат бўлди.

Мазкур таълим муассасаларида талаб юқори бўлган техник йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрланади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари "Сиань - Хорғос - Олмаота - Сариёғоч - Тошкент" йўналиши бўйича биринчи юк поездининг етиб келишига бағишланган маросимда ҳам иштирок этдилар.

Юк поезди Сиань шаҳридаги Қозоғистон-Хитой терминалидан "Хорғос" қуруқ портига йўл олди. У ерда контейнерлар қайта ортилди ва Қозоғистон темир йўллари бўйлаб "Сариёғоч" станцияси орқали сўнгги манзилга – "Тошкент" станциясига жўнатилди.

Ушбу йўналиш юк ташиш вақтини қисқартириб, савдо ҳажмини оширишга кучли туртки беради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'“Бунинг уятли жойи йўқ”'ning rasmi

Сиёсат 03.06.2025 09:59

“Бунинг уятли жойи йўқ”

Жамшид Қўчқоров давлат қарзи ошиши юзасидан тушунтириш берди.

'Президентнинг Қозоғистонга ташрифи якунланди'ning rasmi

Сиёсат 30.05.2025 17:22

Президентнинг Қозоғистонга ташрифи якунланди

Давлат раҳбари минтақа мамлакатлари ва Италия ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

'Марказий Осиё – Италия: Янги стратегик ҳамкорлик сари қадам'ning rasmi

Сиёсат 30.05.2025 15:18

Марказий Осиё – Италия: Янги стратегик ҳамкорлик сари қадам

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Италия” саммитида нутқ сўзлади.

'Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида "Марказий Осиё – Италия" саммитида иштирок этди'ning rasmi

Сиёсат 30.05.2025 15:08

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида "Марказий Осиё – Италия" саммитида иштирок этди

Мавжуд муваффақиятли тажрибани ҳисобга олиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

'Саида Мирзиёева Россия Федерацияси Кенгаши раиси билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

Сиёсат 30.05.2025 04:25

Саида Мирзиёева Россия Федерацияси Кенгаши раиси билан нимани муҳокама қилди?

Икки давлат вакили Ўзбекистон-Россия маданий-гуманитар мулоқотни ривожлантириш va жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилинган.

'Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Италия" саммитида иштирок этади'ning rasmi

Сиёсат 30.05.2025 04:07

Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Италия" саммитида иштирок этади

Тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия Бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.