АсосийЖамият

Президент Остонада ўтказилган "Дўстлик кечаси" концертини томоша қилди

Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон президентлари ҳам қатнашди.

'Президент Остонада ўтказилган "Дўстлик кечаси" концертини томоша қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига ташрифи доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон санъат усталарининг "Дўстлик кечаси" тантанали концертида иштирок этди.

Тадбирда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, саммитнинг фахрий меҳмони Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам қатнашди.

Фольклор-этнографик ансамбллар ва эстрада санъаткорларининг ранг-баранг чиқишлари, миллий қўшиқ ва рақслар халқларимизнинг муштараклиги ва маданий яқинлигини яққол намоён этди.

    Бошқа янгиликлар