Жорий йилнинг 8 август куни Грузиянинг “Georgian Airlines” авиакомпанияси Хайкоу – Навоий – Тбилиси йўналиши бўйича биринчи чартер юк рейсини амалга оширди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airpots" хабар қилмоқда.
Грузия самолёти маҳаллий вақт билан соат 16:43 да Навоий аэропортига қўнди. Анъанага кўра, юк ташувчи самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Хитойдан Грузияга учувчи рейслар ҳафтасига икки марта Боеинг 767-300 юк ташувчи самолётларида Навоийда техник тўхташ билан амалга оширилиши режалаштирилган.
“Georgian Airlines” Грузиянинг хусусий авиаташувчиси бўлиб, штаб-квартираси Тбилисида жойлашган Грузиянинг энг йирик авиакомпанияси ҳисобланади.