АсосийЖамият

Бухорода ЙПХ ходими пул мукофоти билан тақдирланди

У ҳайдовчининг "таниш-билишчилик" таклифини рад этган.

'Бухорода ЙПХ ходими пул мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

Бухорода ҳайдовчининг "таниш-билишчилик" таклифини рад этган ЙПХ ходими пул мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Бухоро ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими "таниш-билишчилик" қилиб жавобгарликдан қутилмоқчи бўлган ҳайдовчининг телефонини ўчириб кўйганлиги акс этган видео тарқалган.

Ушбу видеода Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Суннат Эргашев эканлиги аниқланди. Ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашгани учун ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан 3 000 000 сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилган.

"Тизимда мана шундай ходимлар кўпаяверсин. Биз ҳам у каби виждонан хизмат олиб бораётган ходимларни халқга кўрсатишдан чарчамаймиз", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар