АсосийСаломатлик

Суяк тўқималарини инновацион усулда тиклаш йўли топилди

Янги муолажа бўғимларни операциясисиз даволашда қўл келади.

'Суяк тўқималарини инновацион усулда тиклаш йўли топилди'ning rasmi

АҚШнинг Шимоли-Ғарбий университети олимлари суяк тўқималарини тиклашнинг янги усулини топди. Тадқиқот натижалари “PNAS” халқаро илмий журналида чоп этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати хабар берди. 

 Қайд этилишича, олимлар кимёвий модификациялашган пептид, гиалурон кислотаси ва полисахарид аралашмасидан тайёрланган инновацион восита ишлаб чиқди. Бу ишланма янги суяк тўқималарининг ўсишида юқори самара беради.

 Тажриба синовлари давомида жониворларнинг тизза бўғимларига ушбу янги биофаол бирикма киритилди ва олти ой давомида уларнинг ҳолати кузатиб борилди.

 Натижалар ижобий бўлди: биофаол композиция бўғимлар саломатлигини сақлашда асосий роль ўйнайдиган тегишли коллаген ва протеогликанларга бой янги тўқималар шаклланишига ёрдам берди.

 Мутахассислар хулосасига кўра, янги муолажа усули артроз, спорт жароҳатлари ва бўғимларни операциясисиз даволашда қўл келади. У тегишли клиник синовлардан сўнг тиббий амалиётга кенг татбиқ этилиши мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар