АсосийЖамият

ССВ мактаб сумкасини танлаш бўйича ота-оналарга тавсия берди

Кўпчилик болалар уларни танлашда портфелнинг ташқи кўринишига, ота-оналар эса чидамлилиги, қулайлиги ҳамда баҳосига алоҳида эътибор қаратишади.

'ССВ мактаб сумкасини танлаш бўйича ота-оналарга тавсия берди'ning rasmi

ССВ Матбуот хизмати Республика болалар ортопедия маркази директори Акбар Тиляковнинг шу мавзудаги мулоҳаза ва хулосалари билан ўртоқлашди. 

— Нотўғри танланган ва фойдаланилган рюкзаклар мактаб ёшидаги болаларнинг умуртқа поғонаси ҳамда мушаклари учун ортиқча юкламани келтириб чиқаради, — дейди мутахассис. —  Бу ҳолат келгусида сколиоз каби касалликларнинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин. 

Мактаб сумкаси боланинг орқа қисмига қулай жойлашадиган ўлчамда, тасмалари елка қисмига ботмайдиган кенг ва юмшоқ ёстиқчали қопламалар билан таъминланган бўлиши лозим. 

Матоси сув ўтказмайдиган, орқа астари эса юпқа бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, сумка ичидаги қатиқ буюмлар, китоблар жилдининг бурчаклари кураклар ҳамда бел соҳасида оғриқ ва жароҳатларни келтириб чиқариши хавфи бор.  

Рюкзакларни икки елкага баравар осиш тавсия этилади. Бу оғирликнинг тана бўйлаб мувозанатли тақсимланишига хизмат қилади ва умуртқа поғонаси эгрилиги билан боғлиқ патологиялар келиб чиқишидан асрайди.
 
Мактаб сумкаси белдан пастга тушмаган ҳолатда, лекин ундан 5 сантиметрдан кам бўлмаган узунликда тақиб юрилиши мақсадга мувофиқ. 

Рюкзакнинг умумий оғирлиги бола вазнининг 10-15 фоизидан ошмаслиги керак. Бу меъёр кичик ёшдаги ўқувчилар учун тахминан 3-5 килограмм, ўрта синфдаги болажонлар учун 6-8 килограммга тенг. 

Сумкага ўқув қуроллари ва жиҳозларини жойлаштириш ҳам муҳим жараён. Жумладан, оғир нарсалар рюкзак ўртасига, енгиллари ҳар икки томонига мувозанатли солингани маъқул.

Қолаверса, катта ҳажмдаги, оғир ва ноқулай рюкзаклардан фойдаланиш болажонларнинг зинапоя ва йўлакларда йиқилиш хавфини оширади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги Тошкентда 55 минг ўринли стадион қурилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:06

    Янги Тошкентда 55 минг ўринли стадион қурилмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этилаётган замонавий футбол стадиони қурилиши билан танишди.

    'Доллар яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:52

    Доллар яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Самарқандда яроқсиз алкоголь савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Самарқандда яроқсиз алкоголь савдоси фош этилди

    Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга чиқариш ҳолати аниқланди.

    'Тошкентда сакура боғи ва сунъий кўлли дендропарк барпо этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:44

    Тошкентда сакура боғи ва сунъий кўлли дендропарк барпо этилади

    Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган лойиҳада маълум қилинди.

    'Техасда нефть заводида кучли портлаш бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:21

    'Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли 2030 йилда очилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:43

    Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли 2030 йилда очилиши мумкин

    Юкларни етказиб бериш вақти қисқариб, логистика салоҳияти кенгайади.