Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Элбек кўчасида 10 август куни соат 09:40 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи 1968 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Nexia-2 автомашинаси ҳамда ҳайдовчи 1997 йилда туғилган И.Т. бошқарувидаги Cobalt автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида Nexia-2 автомашинасининг 2 нафар йўловчиси тан жароҳат олган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.