АсосийЖамият

Ўзбекистонда илк бор яширин иқтисодиёт баҳоланди

Хизматлар соҳасида 6,7 трлн сўм,  қурилиш ишлари соҳасида 14,3 трлн сўм, саноат тармоғида 4,9 трлн сўм қўшимча баҳоланди.

'Ўзбекистонда илк бор яширин иқтисодиёт баҳоланди'ning rasmi

 Статистика агентлиги томонидан амалга оширилган норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш натижаларига кўра, 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми АҚШ доллари эквивалентида 10,7 миллиард долларга қўшимча ҳисоб-китоб қилинди ва амалдаги 90,9 миллиард доллардан 101,6 миллиард долларга етди.

Ҳисоб-китоблар натижаларига кўра, норасмий иқтисодиётда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 2023 йилда 26 трлн сўм қўшимча аниқлик киритган ҳолда баҳоланди ҳамда амалдаги 297,3 трлн сўмдан 323,3 трлн сўмга ошди. Шундан, хизматлар соҳасида 6,7 трлн сўм,  қурилиш ишлари соҳасида 14,3 трлн сўм, саноат тармоғида 4,9 трлн сўм қўшимча баҳоланди.

Амалга оширилган баҳолаш якуни билан Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми 2023 йилда қўшимча 125,6 трлн сўмга ошди ва жами 1 192,2 трлн сўмни ташкил этди. Шунга мос равишда, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми қўшимча 3,4 млн сўмга ошиб, 32,7 млн сўмга етди.

    Бошқа янгиликлар