АсосийЖамият

Ўзбекистонда янги туристик йўналишлар очилмоқда

"Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси" туристик йўналиши жами Фарғонада 22 та, Андижонда 18 та ва Наманганда 17 та ташриф объектларини ўз ичига олган.

'Ўзбекистонда янги туристик йўналишлар очилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш, хорижлик ва маҳаллий сайёҳларга, кўрсатилаётган сервис хизматлари сифатини янада яхшилаш ва соҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятининг туман ва шаҳарларини боғловчи "Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси" ҳамда Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб "Қалъалар ҳалқаси" туристик йўналишларни ишлаб чиқилди.
"Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси" туристик йўналиши жами Фарғонада 22 та, Андижонда 18 та ва Наманганда 17 та ташриф объектларини ўз ичига олган.

Водийга ташриф буюрган туристларни аниқ маршрут асосида кутиб олинади. Сайёҳларга қизиқарли манзиллар тақдим этилади. Меҳмонлар "Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси" туристик йўналишида жойлашган маданий мерос объектлари, эко- ва агротуризм объектлари, кўнгилочар масканлар ва ҳунармандчилик марказлари билан яқиндан танишадилар.

Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб "Қалъалар ҳалқаси" туристик йўналиши хорижлик ва маҳаллий сайёҳларга юртимизда жойлашган қадимий қалълар – Ичан Қалъа, Улли Ҳовли, Қалажиқ қалъа, Сулаймон қалъа, Тошқалъа, Аязқалъа, Тупроққалъа ва Элликқалъа тарихи билан яқиндан танишишга имконият яратади.

Мазкур туристик йўналишлар мамлакатимизнинг қадимий қадамжоларига хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ва юртимиз туризм салоҳиятини оширишга ёрдам беради.

    Бошқа янгиликлар