Ижтимоий тармоқларда Салим Абдувалиевнинг ўлими ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсов "Салимбой" ўлими ҳақидаги хабарни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Миробод туман судининг 19 март куни бўлиб ўтган мажлисида Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шу билан бирга, Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (Контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилган.
Салим Абдувалиев (1950 йилда туғилган, нафақада, судланмаган)