АсосийСаломатлик

Остеопороз хавфини оддий усулда аниқлаш йўли топилди

Қирқ-эллик ёшдан сўнг инсон суяклари мўртлашиши жараёни кучаяди.

'Остеопороз хавфини оддий усулда аниқлаш йўли топилди'ning rasmi

Остеопороз деб аталувчи бу касаллик кўпинча организмда кальций ионларининг суякларга яхши сингмаслиги оқибатида юзага келади, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

 Қайд этилишича, ушбу дарддан, биринчи навбатда, умуртқа поғонаси суяклари азият чекади. Яъни уларнинг зичлиги камайиб, баъзан синиши кузатилади. Камҳаракатлик остеопорозни янада кучайтириб, ногиронликка олиб бориши мумкин.

 Шу маънода, бу патологияга барвақт ташхис қўйиш ва муолажаларни эрта босқичда бошлаш самарали. Аммо касаллик ривожланиш хавфини аввалдан прогноз қилиш бирмунча мураккаб жараён. 

Хабарига кўра, Швециянинг Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтган Европа эндокринология конгрессида бу борада янги диагностика усули тақдим этилди.

Маълум қилинишича, мазкур ташхис усули жуда оддий. Бунинг учун қўлнинг тери ости ёғидан намуна олинади ва текширилади. Шу тариқа 50 ёшдан ошган кишиларда остеопороз ривожланиш хавфи эрта босқичда аниқланади. 

Тадқиқотга 115 нафар иштирокчи жалб этилиб, уларнинг таҳлил намуналари ўрганилди. 

Якунда, тана массаси индексидан қатъи назар, қўл териси остидаги ортиқча ёғ даражаси юқори кишиларнинг умуртқа поғонаси суяклари нисбатан мўрт бўлиши аниқланди. 

Келгусида ушбу ташхис усули тиббий амалиётда кенг қўлланилиши мумкин. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Маймун чечагига қарши вакцина ЖССТнинг дастлабки квалификациясидан ўтди'ning rasmi

    Саломатлик14.09.2024 13:19

    'Бош мия касалликларини даволашда нанороботлардан фойдаланилиши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик13.09.2024 15:21

    Бош мия касалликларини даволашда нанороботлардан фойдаланилиши мумкин

    Шотландиянинг Эдинбург университети тадқиқотчилари бош мия касалликларини анъанавий нейрохирургик операцияларсиз даволаш технологиясини яратди.

    'Қандли диабетни овоз орқали аниқлаш технологияси яратилди'ning rasmi

    Саломатлик12.09.2024 11:55

    Қандли диабетни овоз орқали аниқлаш технологияси яратилди

    Тадқиқотда касалликнинг 2-тури ташхиси қўйилган ва бу патология аниқланмаган 607 нафар кўнгилли қатнашди.

    'Олимлар саратон ҳужайраларини безиён усулда йўқ қилиш йўлини топди'ning rasmi

    Саломатлик11.09.2024 15:08

    Олимлар саратон ҳужайраларини безиён усулда йўқ қилиш йўлини топди

    Рус олимлари саратон касаллигига қарши курашишнинг янги усулини кашф этди.

    'Узоқ умр кўриш нималарга боғлиқ бўлади?'ning rasmi

    Саломатлик10.09.2024 14:57

    Узоқ умр кўриш нималарга боғлиқ бўлади?

    Сўнгги 100 йил ичида тиббиёт тараққиёти ва турмуш тарзининг яхшиланиши туфайли инсониятнинг умр кўриш давомийлиги ошди. Ҳозирда ўртача умр кўриш АҚШда тахминан 84 ёш, Японияда эса 86 ёшни ташкил қилади.

    'Уч хавфли касаллик ҳақида билармидингиз?'ning rasmi

    Саломатлик09.09.2024 17:42

    Уч хавфли касаллик ҳақида билармидингиз?

    Мутахассислар бу бўйича маълумот берди.