АсосийЖамият

Хоразмда 13 ёшли қиз фарзандли бўлди

У 5 йигит томонидан зўрланган.

'Хоразмда 13 ёшли қиз фарзандли бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида 13 ёшли қиз беш нафар йигит томонидан зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Болалар омбудсманı матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа Шовот туманида содир бўлган. 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб, қиз фарзандни дунёга келтирган. Маълум бўлишича, қизчани 23-мактабдаги 15-16 ёшли беш нафар синфдоши зўрлаган.

 2005 йилда туғилган икки йигит ҳамда 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари бўлган беш кишига нисбатан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарга кўра, ҳозирги кунда қизнинг соғлиғи назоратда, унга вазият юзасидан ижтимоий-ҳуқуқий кўмак кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар