АсосийЖамият

Ўқишни кўчириш бўйича 44 мингга яқин талабгорга тестда иштирок этишга рухсат этилди

Билимларни баҳолаш агентлиги Олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш жараёни якунлари бўйича маълумот берди.

'Ўқишни кўчириш бўйича 44 мингга яқин талабгорга тестда иштирок этишга рухсат этилди'ning rasmi

 2024/2025-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республика давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича жами 43 882 нафар талабгорга тест синовларида иштирок этишга рухсат этилди.

Шундан:

  • республикадаги нодавлат олий таълим ташкилотларидан - 33 255 нафар;
  • хорижий ОТМларнинг республикадаги филиалларидан -- 657 нафар;
  •  хорижий давлатларнинг ОТМларидан - 9 970 нафар.

Ўқишни кўчириш бўйича тест синовларининг ўтказилиш санаси ва талабгорлар учун рухсатномаларни бериш муддатлари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар