АсосийЖамият

“Тошкент – Марказий” темир йўл вокзали ўз ишини тиклади

16 августдан бошлаб “Афросиёб”, “Шарқ” ва “Насаф” поездлари аввалгидек Шимолий вокзалдан, шаҳарлараро поездлар эса Жанубий вокзалдан қатнай бошлайди.

'“Тошкент – Марказий” темир йўл вокзали ўз ишини тиклади'ning rasmi

2024 йилнинг 15 июлидан 15 август санасигача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди.

“Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарига кўра, 16 август санасидан "Тошкент-Марказий" вокзали ўз фаолиятини бошлайди. Тошкент-Марказий вокзалидан қатновчи маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан давом эттириш мумкин. 

Яъни юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи поездлар аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади, ҳозирда Тошкент-Марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 август санасидан бошлаб Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.

    Бошқа янгиликлар