Навоий вилоятдаги умумий ўрта таълим муассасаларига компьютер жамланмалари, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани жиҳозлари тантанали топширилди.
Биринчи босқичда маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиб, 72 та умумий ўрта-таълим ҳамда 4 та касб-ҳунар мактабларига жами 1 млрд. 650 млн. сўмлик чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани жиҳозлари тўпламлари етказиб берилиши назарда тутилган.
Ёшларни информатика ва ахборот технологиялари, информатика асосларини эгаллаш ва уларнинг тафаккури, иқтидорини ривожлантириш мақсадида Навоий вилоятидаги таълим муассасаларига биринчи босқичда 1 млрд. 200 млн. сўмлик 110 та компьютер жамланмаси етказиб берилди.
Бу, албатта, ўкувчиларнинг замонавий билимларни эгаллашида катта аҳамият касб этади.






