АсосийЖамият

Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ҳаво қатновлари сони кўпаймоқда

Икки мамлакат ўртасидаги авиарейслар сонини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилинди.

'Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ҳаво қатновлари сони кўпаймоқда'ning rasmi

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ал-Кувайт шаҳрида "Jazeera Airways" бошқарув кенгаши аъзоси ва "Boodai Corporation" бош директори Мишаал ал-Усаими билан икки мамлакат ўртасидаги авиарейслар сонини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилди.

"Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ҳаво қатновларини ошириш устувор вазифаларимиздан бири саналади, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – "Jazeera Airways" бошқарув аъзоси ва "Boodai Corporation" бош директори жаноб Мишаал ал-Усаими билан биргаликда мамлакатларимиз ўртасидаги авиарейслар сонини кўпайтиришнинг бир қанча йўлларини муҳокама қилдик".

    Бошқа янгиликлар