АсосийСиёсат

Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда

Ҳимоя буйруғи 30 кунгача берилиши режалаштирилган.

'Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

Сенатнинг 55-ялпи мажлисида "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда парламентнинг юқори палатаси хабар берди. 

Хусусан, зўравонлик туфайли жабрланган шахс ариза билан тегишли ваколатли органларга ёки судга мурожаат этиши, махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Қонун билан илк бор янги институт жорий қилинмоқда. Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда. Ушбу ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан ўттиз кун муддатгача берилади ва ваколатли давлат органи иштирокида жабрланувчига топширилади.

Агар таҳдид ҳали бартараф этилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати зўравонликдан жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг аризасига кўра, жиноят ишлари бўйича суд томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин.

Қонунда жабрланувчига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсациясини талаб қилиш ҳуқуқи акс эттирилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига зўравонликдан жабрланувчи, шунингдек ўзларига нисбатан зўравонлик содир этиш хавфи остида бўлган болаларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ҳамда зарур ҳолларда уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирлар қўлланилишини таъминлаш бўйича вазифалар юклатилмоқда.

"Қонун билан ота-оналар масъулияти яна бир карра оширилмоқда. Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилмоқда", — дейилади Сенатда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 21:16

    Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”

    Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси ўйинларининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида спортга қаратилаётган эътибор, ёшлар эришаётган ютуқлар ҳамда янги селекция тизимининг аҳамиятини таъкидлади.

    'Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 23.11.2025 11:05

    Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди

    Ўзбекистон томонидан Саида Мирзиёева ушбу кенгашга раҳбарлик қилади.

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.