Агар сизнинг дўконингиз, умумий овқатланиш обектингиз ёки меҳмонхонангиз бўлса, бизнесингизни бошқаришни соддалаштирадиган, раҳбар ва ходимлар учун қулай бўлган, шунингдек, мижозларни мамнун қиладиган дастурий таъминот зарур. Мижозлар қониқиши бевосита бизнесдаги муваффақиятнинг асосидир.
Бизнесингизни ривожлантириш учун маҳсулот ҳисобини юритиш, харидлар ва сотувларни қўлда файлга киритиш ёки ҳатто қоғозда ёзиб қўйиш каби кундалик вазифаларга вақт сарфламанг. Бунинг ўрнига, ривожланиш, статистика ва умумий бизнес маълумотларига эътибор қаратинг.
Кичик ёки ўрта бизнесингиз учун бундай дастурий таъминотни излашни бошлашдан олдин, дастурдан қандай талабларингиз борлигини аниқлаш муҳимдир – у қандай вазифаларни бажариши керак ва иш жараёнини яхшилаш учун қандай воситаларга эга бўлиши керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, яхши дастурий таъминот хавфсиз бўлиши, сотувлар ва харидлар ҳақидаги маълумотларни аниқ қайта ишлаши, захираларни ҳисобга олиш ва турли маъмурий вазифаларни бажаришга ёрдам бериши керак.
Фаолият турига қараб, ресторан эгаси ва кийим-кечак дўкони менежерининг талабларида фарқлар бўлиши табиий, аммо ҳар қандай бизнес эҳтиёжларига жавоб берадиган ва универсал фунционалликка эга дастурий таъминотни танлаш мумкин. Сизга дастурий таъминот қачон керак бўлади?
Оптимал жавоб – ҳар қандай ҳолатда ҳам!
Бизнесингиз ҳажми аҳамияциз, агар сиз маҳсулот сотиб олсангиз ва сотаётган бўлсангиз, электрон тўловларни амалга оширсангиз – бу сизга дўкон дастурий таъминотини ўрнатиш зарурлигини билдиради. Нега?
Чунки сиз хавфсиз сотувларни амалга оширишингиз, омборингизда қанча ва қайси маҳсулот борлигини билишингиз, сотувлар, харидлар, даромадлар, рентабеллик ва ҳоказо ҳақидаги маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.
Агар сиз кундалик/ойлик сотувлар ҳажмини аниқ билмасангиз ва захиралар ҳақида маълумотга эга бўлмасангиз, қанча маҳсулот сотиб олиш кераклигини аниқлай олмайсиз. Натижада, молиявий имкониятингизни тўғри йўналтира олмайсиз ва омборда сотилиши қийин бўлган маҳсулот қолиб кетиши ёки энг кўп сотиладиган маҳсулотнинг захираси тугаши мумкин.
Бизнесингиз эҳтиёжлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлсангиз, кўпроқ фойдали қарорлар қабул қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, яхши дастурий таъминотнинг мавжудлиги бизнесингиз имиджига ижобий таъсир қилади, бу ходимлар ва ҳамкорлар учун барқарорлик ҳиссини оширадиган қўшимча афзалликдир. Optimo дастури – юқоридаги барча талабларга жавоб берувчи дастурдир.
Дўконлар учун дастур бу чакана савдо ва овқатланиш корхоналари учун сотувлар ва захираларни ҳисобга олувчи дастурий таъминотдир. Савдони бошқариш дастурининг чексиз имкониятлари ва содда бошқарув панели орқали бизнесингизни дунёнинг исталган нуқтасидан осон бошқаришингиз мумкин.
Дўконни автоматлаштириш дастурининг асосий афзалликларидан бири шундаки, бизнес эгаси ўз обектини масофадан туриб бошқариши ва назорат қилиши мумкин. Дўконлар учун дастур булутли тизимга асосланган бўлиб, ноутбук ёки мобил телефон орқали иш жараёнини доимий кузатиб боришга, статистик маълумотлар ва таҳлилларни олишга имкон беради, бу эса фойдали қарорлар қабул қилиш учун ёрдам беради.
Бундан ташқари, савдони бошқариш дастури захираларни текшириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш билан боғлиқ муҳим функцияларга эга. Исталган вақтда омборда ва витриндаги маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни олиш орқали харидлар ва маркетинг фаолиятини тўғри режалаштиришингиз мумкин.
Дўконни автоматлаштириш дастури ёрдамида сотилиши қийин бўлган маҳсулотлар рўйхатини аниқлаб, уларни тез сотиш учун турли чегирмаларни режалаштиришингиз мумкин. Оптимо сизга сотувлар, харидлар, даромадлар ва бошқа молиявий масалалар бўйича ҳисоботлар ва умумий маълумотларни осон ва тез тақдим этади, бу билан Excel файлларида ишлашга вақт сарфламайсиз.
Optimo дастурининг оддий фунционаллиги кассирлар ва менежерлар эҳтиёжларига мослаштирилган, у билан ишлаш жуда осон бўлиб, махсус тайёргарликни талаб қилмайди. Шундай экан ҳозироқ бизнесингизга дастурни тадбиқ этинг ва ажойиб ёрдамчига эга бўлинг.
Telefon: (+998) 71-205-12-22
(Реклама ҳуқуқи асосида)