АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

'Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

15 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари жорий йилнинг 26-28 май кунлари Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилдилар.

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки мамлакат етакчи корхоналари ва ҳудудлари ўртасидаги кооперация алоқаларини ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва гуманитар дастурларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат чоғида бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 21:16

    Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”

    Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси ўйинларининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида спортга қаратилаётган эътибор, ёшлар эришаётган ютуқлар ҳамда янги селекция тизимининг аҳамиятини таъкидлади.

    'Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 23.11.2025 11:05

    Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди

    Ўзбекистон томонидан Саида Мирзиёева ушбу кенгашга раҳбарлик қилади.

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.