АсосийЖиноят

Собиқ уй-жой коммунал хўжалиги вазири етти йилга қамалди

У давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пулларни талон-торож қилгани айтилмоқда.

'Собиқ уй-жой коммунал хўжалиги вазири етти йилга қамалди'ning rasmi

2017 йилдан 2021 йилгача уй-жой коммунал хўжалиги вазири, 2021 йилдан 2023 йилгача Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Салиев Музаффар Халдарбаевич 7 йилга қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати darakchi.uz'га маълум қилди.

Суд ҳукмида келтирилишича, у Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) “а” ва “в” бандлари, 209-модда (мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Музаффар Салиев 3 йил мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.

Музаффар Салиев ва унинг шериклари давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пулларни талон-торож қилгани хабар берилмоқда.

    Бошқа янгиликлар