Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Судоче-Акпетки” қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга туркман қулонлари муҳрланди.
Туркман қулони Устюртнинг Қорақалпоғистондаги қисми ва Сариқамиш ботиғида, Бухородаги "Жайрон" питомнигида ва Мўйноқдаги “Судоче-Акпетки” қўриқхонасида учрайди.
Маълумот учун, қулонлар бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалаган кенжа тур ҳисобланади. Уларни овлаш тақиқланган. Ўзбекистон Қизил китоби, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига киритилган.