АсосийДунё

Туркиянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда

Измирдаги ёнғин аҳоли яшаш жойларига ҳам тарқалган.

'Туркиянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда'ning rasmi

Туркиянинг 6 та вилояти – Измир, Айдин, Муғла, Маниса, Болу ва Карабюкда ўрмон ёнғинлари содир бўлди. 

Измир шаҳрида кузатилаётган ёнғин шаҳар атрофидаги аҳоли яшаш жойларига ҳам тарқалган.

Хабарларга кўра, ёнғинга пикникга келган уч киши томонидан ёқилган олов сабаб бўлган.

Мамлакат бўйлаб ўрмон ёнғинларига қарши курашиш давом этмоқда. Ҳозиргача 73 та ёнғин бўлган бўлса, уни ўчиришда 105 та вертолёт, 26 та самолёт, 14 та дрон қатнашмоқда. 27 та ёнғин давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар