Фарғона шаҳрида жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, аҳолига қулайликлар яратиш учун Хитойдан 12 та Yutong ва 8 та Asia star русумидаги янги автобус олиб келинди. Автобуслар "Фарғонаавтотранс хизмат" МЧЖ ва “Тошлоқйўловчитранс” МЧЖ томонидан харид қилинди.
Ушбу автобуслар тез орада Фарғона шаҳридаги йўналишлар бўйича аҳолига хизмат кўрсатади. Мазкур автобуслар 65 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, 24 ўринга эга.
Вилоят ҳокимлигига кўра, Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами арафасида яна 12 та Yutong, 6 та Zhongtong русумидаги автобуслар олиб келинади. Йил якунига қадар вилоятда жамоат транспорти парки 64 та янги автобус ва электробуслар билан тўлдирилади.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, жорий йил якунига қадар республикамиз ҳудудлари учун 1000 дона автобус олиб келиш режалаштирилган.






