АсосийЖамият

"Қамчиқ" довонида юк машинаси ЙТҲга учради

Натижада тирбандлик юзага келди.

'"Қамчиқ" довонида юк машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

Бугун, 18 август куни "Қамчиқ" довонида Тошкентдан водийга чиқишда бир томонлама йўлда узундан-узун тирбандлик келиб чиққани ҳақида тармоқларда хабарлар тарқалди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилишича, довон ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 229-километрида юк автомобили сирпаниб, ЙТҲга учраган ва шу сабабли тирбандлик юзага келган.

Қўшимча қилинишича, довонда кучсиз ёмғир ёғмоқда.

Мазкур ҳодиса сабаб юк автомобилларига "Водий-Тошкент" йўналишида вақтинча ҳаракат чекланган. 

    Бошқа янгиликлар