Жорий йилнинг 7 август куни Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги боғчаларнинг бирида 2022 йилда туғилган тарбияланувчи тўсатдан вафот этган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг darakchi.uz'га маълум қилишича, судга оид тиббий экспертизада боланинг ўлимига нафас йўлларининг овқат массаси билан беркилиши натижасидаги механик асфиксия сабаб бўлганлиги аниқланган.
Воқеа содир бўлган оилавий нодавлат боғча 2023 йилда иш фаолиятини бошлаган, қамрови 25 нафар.






