Қирғизистонда 18 август куни кучли ёмғир оқибатида Иссиқкўл вилоятига сел келди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Хабар берилишича, кечаси сел оқими туфайли Булан-Соғоту, Корумду, Темировка қишлоқлари ва "Иссиқкўл Аврора" панционати ҳудудини сув босди. Маҳаллий аҳолининг юзлаб ҳовлилари сув остида қолган.
Жойларда сел оқибатларини бартараф этишга 300 дан ортиқ киши жалб этилган.