АсосийЖамият

Тошкентда мижозини маст ҳолда дўппослаган "маклер" қамалди

"Маклер" қасддан баданга оғир шикаст етказиш билан айбдор деб топилиб, 2 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

'Тошкентда мижозини маст ҳолда дўппослаган "маклер" қамалди'ning rasmi

Тошкентда фуқарога тан жароҳати етказган шахс 2 йилга қамалди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2 январь куни айбланувчи маст ҳолда мижози қиз бола билан гаплашган ва уй топиб беришини айтган. У мижозини кутиб турганда, қиз дугонаси ва икки йигит билан келган. Буни кўрган уй эгаси фақат оилали одамларга уйини беришини айтган ва воқеа жойидан кетган. Бундан жаҳли чиққан йигитлар "маклер"дан ижарага уй топиб беришини талаб қилган. Оқибатида, улар орасида жанжал келиб чиққан.

"Ўша куни у спиртли ичимликлар ичгани боис жанжал оқибатида йигитлардан бирига ҳаёт учун хавфли бўлган оғир турдаги тан жароҳати етказганини эслай олмади. Аммо у чин дилдан қилмиши учун пушаймон бўлиб, воқеа иштирокчиларидан кечирим сўради", — деди терговчи.

Суд хулосасига кўра, айбланувчи Жиноят Кодексининг 104 моддаси билан айбли деб топилиб, 2 йилга қамалган.

    Бошқа янгиликлар