Ўзбекистонда 461,1 мингта корхона ва ташкилотлар мавжуд. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг сони фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари 461,1 мингтани ташкил этди.
Улардан 392,7 мингтаси кичик корхона ва микрофирмалар.
2024 йилнинг январь-июль ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 50,4 мингтага етган.