АсосийСиёсат

“Чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов” — президент Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши ҳақида гапирди

Ушбу ташкилотга 2026 йилда аъзо бўлиш бўйича катта қадамлар қўйилмоқда.

'“Чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов” — президент Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши ҳақида гапирди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 20 август куни Нукусда тадбиркорлар билан мулоқот чоғида мамлакатнинг 2026 йилда Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши зарурлиги ҳақида гапирди.

"Ушбу ташкилотга кириш — чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларимизнинг ажралмас бир қисми. Лекин айримлар бунга шубҳа билан қараяпти, бошқалар „корхоналар синади, импорт босиб кетади“ деган хавотир билан юрибди. Бир нарсани тушуниш зарур, импорт божлари ишлайди. Шунинг учун ташкилот аъзолари билан музокаралар ўтказаяпмиз", — деди давлат раҳбари.

"Эртанги кунимиз — тенг рақобат муҳити ва экспортга қаратилган саноат ва савдо сиёсати. Иқтисодиётимизга олдинлари протекция қайсидир маънода керак эди. Яна шу йўлда давом этсак, имкониятларимиз чекланиб қолади. Чунки халқаро ишлаб чиқариш занжирларига кирмасак, иқтисодий ўсиш биз кутгандек бўлмайди", — деди у.

Президентнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг етти ойида Ўзбекистон экспорти 13 фоизга ошиб, 10 миллиард АҚШ долларидан юқорилади. У мамлакат корхоналарининг ташқи бозорга чиқишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш давом этишини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар