АсосийЖамият

Фарғонада маст фуқаролар дўконни вайрон қилишди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноий иш очилган.

'Фарғонада маст фуқаролар дўконни вайрон қилишди'ning rasmi

18 август куни фуқаролар Ш.Р. ва М.П.лар маст ҳолда Фарғона шаҳридаги “Озиқ-овқат” дўконига кириб, сотувчи билан келишмовчилик сабабли уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилишган. 

Дўконга харидор сифатида кирган Х.И. ва унинг турмуш ўртоғи С.И.лар жамоат жойида сўкиниб, шовқин қилмаслик кераклигини айтишганда, Ш.Р. ва М.П.лар Х.И. ҳамда С.И.ларнинг баданини турли жойларига уришиб, тан жароҳати етказишган.

Бундан ташқари, улар ўзларининг тартибсизликларини давом эттириб, дўкондаги озиқ-овқат маҳсулотларга зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

    Бошқа янгиликлар