АсосийЖамият

Андижонда аёллар кийимини кийиб юрган 24 ёшли эркак жаримага тортилди (видео)

У шахсини аниқлаш имконини бермайдиган даражада кийиниб, болалар боғида юрган.

'Андижонда аёллар кийимини кийиб юрган 24 ёшли эркак жаримага тортилди (видео)'ning rasmi

Андижон шаҳридаги болалар боғида Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи эркак аёлларга хос кийиниб, юзини тўсиб олгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, эркак 2000 йилда туғилган М.Н. бўлиб, у Шаҳрихон туманида истиқомат қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Андижон шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, М.Н.га нисбатан МЖтКнинг 184-4-моддаси билан БҲМнинг 15 баравари миқдорида 5,1 млн сўм жарима жазоси қўлланилди.

    Бошқа янгиликлар