АсосийЖамият

Қонун имзоланди: энди эгалик ҳуқуқи масаласида аҳоли қайси ташкилотга мурожаат қилиши керак?

“Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ваиншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун билан аҳолига қатор енгилликлар берилмоқда.

'Қонун имзоланди: энди эгалик ҳуқуқи масаласида аҳоли қайси ташкилотга мурожаат қилиши керак?'ning rasmi

2024 йилнинг 5 август санасида “Ўзбошимчаликбилан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун давлат раҳбари томонидан  имзоланди. Мазкур қонун қачондан кучга киради, уй-жойларга ҳуқуқни эътироф этишда нималар инобатга олинади, эгалик ҳуқуқи масаласида аҳоли вакиллари қайси ташкилотга мурожаат қилиши керак? Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Ғайрат Ҳамроев Даракчи уз сайтига мазкур масала юзасидан маълумот тақдим этди.
 
“Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун давлат раҳбари томонидан имзоланди. Бу қонун аҳолига нима беради?
 
Бу кўпчилик аҳоли кутаётган, миллионлаб оилалар ҳаётига дахлдор янгилик ҳисобланади. Қашқадарё вилоятидаги ўрганишларга кўра, ҳозирги кунда вилоятда ҳуқуқий ҳужжатлари йўқ ёки тўлиқ бўлмаган 400 мингдан ортиқ ер участкалари мавжуд. Мазкур қонун 3 ойдан сўнг кучга киради. Шундан сўнг, режа график асосида ҳуқуқларни эътироф этиш ишлари ҳудудлар бўйича босқичма-босқич ҳудудлар кесимида амалга оширилади. Вилоятдаги туман, шаҳарларда ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлар ва уларнинг жойлашиш ўрни, ҳолати ва қурилган вақти космик суратларни таҳлил қилиш орқали текшириб чиқилади. Ҳуқуқларнинг эътироф этилиши фуқароларнинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади. Уларда ўз уй-жойини қонуний расмийлаштириб олиш, бошқа шахсга сотиш, оила аъзоларини доимий рўйхатга қўйиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Шунингдек, мулкдорлар энди бу уйини таъмирлаш ёки қўшимча қурилиш қилиш учун имтиёзли кредитлар олиши, уй-жой жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиладиган ҳолларда, Қонунга мувофиқ компенсация талаб қилиши мумкин бўлди.
 
Қонунга кўра, якка тартибдаги  уй-жойларга ҳуқуқни эътироф этишда нималар инобатга олинади?
Қонун 6 та боб ва 35 та моддадан иборат. Унгакўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўзномига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонунийўтказиб олиши мумкин.
1) 2018-йил 1-май кунига қадар фуқаролар яккатартибдаги уй-жой қурган ҳолда ўзбошимчалик биланегаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ваиншоотларга;
 
2) 2018-йил 1-май кунига қадар фуқаролар ваташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилганмайдондан ортиқча эгалланган ер участкаси ҳамдаунда қурилган бино ва иншоотларга;
 
3) “бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътирофетиш охирига етмаган ер участкаси ҳамда ундақурилган бино ва иншоотларга;
 
4) 2021-йил 8-июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимиқарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки Халқдепутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган еручасткаларига;
 
5) боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидагитурар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер участкасига;
 
6) кичик саноат зоналарига 2020-йил 9-мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ер участкасига;
 
7) давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар вауйлар эгаллаган ер участкасига;
 
8) ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилганбинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига.
 
Қонунда ҳуқуқларни эътироф этишнинг асосийшартлари ҳам аниқ белгиланган. Масалан, ер бошқашахсга ажратилмаган ёки ауционга чиқарилмаганбўлиши, ер бўйича низо бўлмаслиги, бош режаталабларига зид эмаслиги ва бошқа омиллар ҳисобгаолинади. Якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларгаижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача берилади:
 
-1998-йил 1-июлгача эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача;
 
-1998-йил 1-июлдан 2018-йил 1-май кунига қадарегалланган бўлса – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамдавилоят марказларида 0,06 гектар, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда.
 
-ушбу ҳажмдан ортиқча ерлар, агар низо бўлмаса, деҳқон хўжалиги ёки томорқа хўжалиги юритиш учунрасмийлаштириб берилади.
 
Эгалик ҳуқуқи масаласида аҳоли вакилларига қайси ташкилотга мурожаат қилиши керак?
 
Эгалик ҳуқуқи масаласида фуқаролар Кадастр идораларига ёки бирор-бир ташкилотга мурожаат қилишлари талаб этилмайди.

Кадастр агентлиги томонидан ишлаб чиқилган режа-график асосида ҳуқуқларни эътироф этиш ҳудудлар бўйича босқичма-босқич олиб борилади. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга тааллуқли маълумотларни ва ҳужжатларни келишиш Кадастр агентлигининг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Кадастр агентлиги Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиб, унга барча ерлар бўйича 6 хил турдаги бирламчи маълумотларни киритади;
 
10 та ваколатли орган (ҳокимлик, қурилиш, экология, солиқ, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва бошқалар) ҳар бир ер участкаси бўйича ўз ваколатидаги маълумотларни тизимга киритади;
 
-тизимда шакллантирилган электрон йиғмажилд маҳалла биноларида, Кадастр агентлиги сайтида ҳамда бошқаманбаларда эълон қилинади.
 
-тўпланган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва қонунийлигиадлия органлари томонидан ўрганиб чиқилади.
 
-ижобий хулоса қабул қилинган фуқароларга Кадастрагентлиги томонидан хабарнома юборилади.
 
Хабарнома асосида бир марталик тўловни амалгаоширганларга ҳар чоракда Халқ депутатлари вилоятКенгаши қарори билан ҳуқуқлар эътироф этилади (ерга – ижара ҳуқуқи, бино-иншоотга – мулк ҳуқуқи).Тўпланган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва қонунийлигивилоят Адлия бошқармаси томонидан текширибчиқилади. Уларнинг натижалари маҳалла бурчаклари, Кадастр агентлигининг сайти орқали жамоатчиликка эълонқилинади. Ижобий хулоса қабул қилинган фуқароларга СМС-хабарнома юборилади. У асосида бир марталик тўловниамалга оширганларга ҳар чоракда Халқ депутатларивилоят Кенгаши қарори билан ҳуқуқлар эътироф этилади.
 
Прокуратура, ички ишлар, агроинспекция, экология, кадастр органлари қонунни амалга оширишдадавлат назоратини ўрнатади. Шунингдек, қонундажамоатчилик назоратига алоҳида эътибор қаратилган.  Яъни, Халқ депутатлари туман Кенгашлари қарори биланҳар бир маҳаллада жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади. Бу гуруҳларга маҳалла жойлашган округдан сайлангантуман кенгаши депутати, маҳалла раиси ва фаолфуқаролар киритилади.
 
Эгалик ҳуқуқи эътироф этилгач, фуқаролар ҳужжатларнирасмийлаштириб олиш учун тўлов қилишадими,бунда кимларга имтиёз берилади?
 
Турар жойлар, хусусийлаштирилган ёки мулк ҳуқуқиеътироф этилган бино ва иншоотлар остидаги еручасткаларига ҳуқуқларни эътироф этиш учун бирмарталик тўлов олинади. Бу тўлов Тошкент шаҳридабазавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 3 баравари, шаҳарларда 2 баравари ва бошқа аҳолипунктларида бир бараварини ташкил этади. Ижтимоийҳимоя ягона реестрига киритилган ва ногиронлигибўлган шахсларга чегирма берилади.

    Бошқа янгиликлар