АсосийСиёсат

Ички ишлар органларидан пенсияга чиқиш учун хизмат муддати узайтирилгани йўқ — ИИВ

ИИБ ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

'Ички ишлар органларидан пенсияга чиқиш учун хизмат муддати узайтирилгани йўқ — ИИВ'ning rasmi

Тармоқларда ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилгача узайтириш мумкинлиги ҳақида ёлғон ахборот тарқалмоқда. Бу бўйича Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раддия берди.

Қайд этилишича, амалдаги "Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонун ҳамда президентнинг 3413-сонли қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда 20 йилга етганидан сўнг ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатиб ўтилган.

"Ҳозирги кунда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга пенсия олиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш бўйича таклиф ёки қўшимчалар киритиш кўзда тутилмаган", — дейилади вазирлик баёнотида.

Бошқа янгиликлар