АсосийЖиноят

Балиқчи туманининг ҳоким ўринбосари 30 минг доллар пора билан ушланди

У туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган 3,75 гектар ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

'Балиқчи туманининг ҳоким ўринбосари 30 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

Андижон вилояти Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари 30 минг долларни олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Аниқланишича, туман уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси ва тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ ходими туман ҳокимлиги захирасида бўлган 3,75 гектар ернинг 1,75 гектарини E-auksion орқали арзон нархда олиб бериш, қолган 2 гектарини эса 2019 йилдаги сана билан туман ҳокимининг қарорини тайёрлаб, харидор номига расмийлаштириб беришга келишган. Бунинг эвазига улар 30 минг доллар олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида улар ушбу масалани туман ҳокимининг ўринбосари орқали ҳал этишлари аниқланиб, мазкур мансабдор шахс ҳам 30 минг долларни олган вақтида ушланган.

Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, туман ҳокими ўринбосари ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассисига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон сузиш федерациясига ажратилган пулларни қариндошлар "ўзлаштириб" юборган'ning rasmi

    Жиноят12.09.2024 17:37

    Ўзбекистон сузиш федерациясига ажратилган пулларни қариндошлар "ўзлаштириб" юборган

    Сузиш федерацияси собиқ бош котиби давлат пулидан яқинларини Туркияга дам олишга жўнатди.

    'Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди'ning rasmi

    Жиноят12.09.2024 17:06

    Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди

    Августда жами 195 та ҳолатда ерга оид қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган. Энг кўп қонунбузилиш — Қашқадарёда.

    'Жиззахдаги шифохонада эркак аёлини пичоқлаб ташлади'ning rasmi

    Жиноят10.09.2024 17:45

    Жиззахдаги шифохонада эркак аёлини пичоқлаб ташлади

    Аёл туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаган.

    '“Хавфсиз дарё бошқармаси” мансабдори қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят09.09.2024 17:47

    “Хавфсиз дарё бошқармаси” мансабдори қўлга олинди

    У ноқонуний равишда қум қазиб олаётганлик ҳолатини аниқлаб, фуқарога нисбатан чора кўрмаслик ва бошқалар эвазига 3 минг доллар талаб қилган.

    'Бугун собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири ва яна 50 кишининг очиқ суди бошланди'ning rasmi

    Жиноят05.09.2024 21:20

    Бугун собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири ва яна 50 кишининг очиқ суди бошланди

    Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 13 та моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

    'Сирдарёда одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят05.09.2024 12:57

    Сирдарёда одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди

    У уч нафар камбағал қўшнисини Россияга фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлган.