Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Amudaryotex” МЧЖ ХКнинг 2024 йилнинг январь-июнь ойларидаги фаолиятида “Рақобат тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида “Amudaryotex” МЧЖ ХК томонидан 2024 йил I ярмида техник чигит, пахта толаси ва момиқ маҳсулотларини тасдиқланган жадвал асосида биржа савдоларига қўймасдан, тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиш орқали 900 млн сўмга яқин асоссиз маблағлар олинганлик ҳолатлари аниқланди.
Юқоридагиларга кўра қўмита Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли Низом талабларини бузиш аломатлари билан “Amudaryotex” МЧЖ ХКга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси бўйича белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.