АсосийЖамият

"Чингиз Айтматовнинг нафаси бор" китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Халқаро ТУРКСОЙ ташкилоти бош котиби Султон Раевнинг “Танланган асарлар” китоби тақдимоти ўтказилди.

'"Чингиз Айтматовнинг нафаси бор" китоб тақдимоти бўлиб ўтди'ning rasmi

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Халқаро ТУРКСОЙ ташкилоти бош котиби, Қирғизистон халқ ёзувчиси, давлат ва жамоат, маданият арбоби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фахрий аъзоси Султон Раевнинг “Танланган асарлар” китоби тақдимоти ўтказилди. 

Китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида чоп қилинган бўлиб, унга адибнинг “Тўфон” романи, “Қуёш тутилган кунда” номли қиссаси, бешта саҳна асари, ўнга яқин ҳикоялари киритилган. Асарларни қирғиз тилидан Аҳмаджон Мелибоев, Зуҳриддин Исомиддинов, Жаббор Эшонқул, Авлиёхон Эшон, Дилфуза Қаршибоева, Ҳилола Абдусаломова, Эркин Бойназаров, Абдуғани Абдуғафуров каби адиб ва таржимонлар ўзбек тилига ўгиришган. 

Ушбу асар ёувчининг биринчи ўзбек тилидаги китобидир. Шунингдек, адибнинг асарлари инглиз, турк, рус, хитой, украин, қозоқ, озарбайжон тилларига таржима қилинган.

Тақдимот маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, академик Акмал Саидов, Турк дунёси Ёзарлар бирлиги раиси Улуғбек Эшдавлат, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зуҳриддин Исомиддинов, “Саодат” журнали бош муҳаррири Мунаввара Усмонова, филология фанлари доктори Жаббор Эшонқул ва бошқалар сўзга чиқиб, адиб ижоди, унинг туркий адабиёт ривожидаги тутган ўрни, туркий тилли мамлакатлар ўртасида маданий алоқаларни ривожлантиришда адабиётнинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Тақдимот сўнггида таниқли адиб адабиёт ихлосмандларига дастхат қўйилган китобларини ҳадя қилди.

    Бошқа янгиликлар