АсосийЖамият

Бухорода бола отаси онасини ўлдириш билан қўрқитгани, акасини эса уйдан ҳайдаб юборганини айтиб, ҳимоя сўради

Болалар омбудсманининг Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасига юборган сўрови асосида вояга етмаган боланинг оиласи, яшаш шароити ва бугунги кундаги аҳволи ўрганилди.

'Бухорода бола отаси онасини ўлдириш билан қўрқитгани, акасини эса уйдан ҳайдаб юборганини айтиб, ҳимоя сўради'ning rasmi

Бухоро вилоятида бола ўз отаси онасини ўлдириш билан таҳдид қилгани, акасини эса уйдан ҳайдаб юборганини айтиб, болалар омбудсманидан ҳимоя сўради

Мурожаатда айтилишича, у ўз мурожаатида  оиласида фақат онаси доимий ишда ишлаши, отаси расмий иш билан банд эмаслиги, фақат вақти-вақти билан мавсумий ишлаб, топган пулига ҳар куни спиртли ичимлик ичишини, ярим кечаси уйга келиб жанжал қилишини, оила аъзоларини ҳақоратли сўзлар билан сўкиши ва уришини билдирган.

Болага кўра, отаси онасини ўлдириш билан қўрқитиб, акасини эса уйдан ҳайдаб юборган. Онаси маиший зўравонлик туфайли ҳимоя ордери олганини, лекин отаси ҳимоя ордери талабларига риоя қилмаётганини билдириб, ўзини, онаси ва акасини отасининг руҳий ва жисмоний зўравонлигидан ҳимоя қилишни сўраган. 

Болалар омбудсманининг Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасига юборган сўрови асосида вояга етмаган боланинг оиласи, яшаш шароити ва бугунги кундаги аҳволи ўрганилди. 

Текширув давомида мурожаатдаги важлар ўз тасдиғини топиб, жорий йилнинг 14 август куни онасига отаси томонидан зўравонлик ва тазйиқ ўтказилишини олдини олиш мақсадида берилган ҳимоя ордерининг талабларига риоя этиш назоратга олинди.

Жумладан, Ғ.Н. туман суди томонидан Маъмурий жиноят кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Шу билан бирга, А.Ў.нинг отаси спиртли ичимликка ружу қўйгани юзасидан суд қарорига асосан мажбурий даволанишга жойлаштириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. Маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанидан сўнг Ғ.Н. мажбурий даволанишга жойлаштиришчоралари кўрилади.

    Бошқа янгиликлар