Террористик ташкилот жангариларига бева аёлларни турмушга бериш билан шуғулланиб келаётган наманганлик аёл қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди

Сатторова Розия (лақаби Фотима) 1982 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. У турмуш ўртоғи таъсирида “Жиҳодчилар” диний экстремистик ташкилоти ғояларини қўллай бошлаган ва оила аъзоларига ҳижрат, жиҳод қилиш кераклигини айтиб, даъватлар қилиб келган. 

Қидирувдаги шахснинг ўзи ҳам турмуш ўртоғи ва бир нафар фарзанди билан Туркия орқали Сурияга борган ҳамда “Тавҳид ва жиҳод” халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилган. У жамоат таркибидаги бева аёлларга масъул этиб тайинланган. Ҳозирда ташкилот жангариларига бева аёлларни турмушга бериш ҳамда жамоат раҳбарларининг топшириқларини аёлларга етказиш билан шуғулланиб келмоқда. 

У Жиноят кодексининг 155-прим 2- моддаси 2-қисми, 244- прим 2-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, тергов органидан яшириниб келгани учун 2020 йилдан буён қидирувда.