АсосийЖамият

"Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи"га нисбатан жарима қўлланди

Корхонанинг 2,8 млрд сўмдан ортиқ тендер савдолари юзасидан ўрганиш олиб борилган.

'"Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи"га нисбатан жарима қўлланди'ning rasmi

"Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи" АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизматининг хабар берди. 

“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ томонидан махсус ахборот порталлари орқали жами 2.8 млрд сўмдан ортиқ ўтказилган тендер савдолари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар юзасидан, буюртмачи ташкилотга (“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ) “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талаблари бузилганлик ҳолати бўйича иш қўзғатилди. Шунингдек, натижаси бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

"Бундан tashqari, қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли тартибда судга жўнатилди",– дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз пасаяди'ning rasmi

    Жамият09.09.2024 08:12

    Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз пасаяди

    Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    'Тошкентда талабалар огоҳлантирилмоқда'ning rasmi

    Жамият09.09.2024 07:51

    Тошкентда талабалар огоҳлантирилмоқда

    Тошкент шаҳар ИИББ мурожаат билан чиқди.

    'Тошкентда 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият09.09.2024 06:48

    Тошкентда 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди

    Эпицентри Мирзо Улуғбек тумани

    'Президент Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият08.09.2024 23:32

    Президент Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

    Маросимдан сўнг Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.

    'Андижонда 39 та машинаси бор аёл 128 та жарима тўлашига тўғри келди'ning rasmi

    Жамият08.09.2024 21:54

    Андижонда 39 та машинаси бор аёл 128 та жарима тўлашига тўғри келди

    Жарима сўммаси 57,2 миллион сўмни ташкил этди.

    'Ўзбекистонда самарасиз фойдаланилаётган айрим иншоотлар хусусий бошқарувга берилади'ning rasmi

    Жамият08.09.2024 18:47

    Ўзбекистонда самарасиз фойдаланилаётган айрим иншоотлар хусусий бошқарувга берилади

    Бундан ташқари, электр ва газ тармоқлари, сув таъминоти ҳамда насос станцияларини модернизация қилиш ва бошқарувга ўтказиш белгиланди.