АсосийСиёсат

Озарбайжон Президенти тантанали кутиб олинди

Икки давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

'Озарбайжон Президенти тантанали кутиб олинди'ning rasmi

23 август куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Икки давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбайжон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари янгради.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг, давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

    Бошқа янгиликлар