АсосийДунё

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Фуқаролардан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш сўралган.

'Россияга кетаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар хавфсизлик чоралари талабларига риоя қилиши ва шунга ўхшаш талаблар юзасидан огоҳлантирилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агетлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, сўнгги кунларда Россия Федерацияси аэропортларида мамлакат ҳудудига кириб бораётган фуқаролардан ҳужжатларининг бир неча соатлаб текшириш ҳолатлари ва бу ўз навбатида бир қатор муаммоларни юзага келтираётгани бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.

Россия бўйлаб хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани муносабати билан ушбу давлатга бораётган, мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган юртдошлардан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш сўралди.

Шунингдек, Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ бор ёки йўқлигини текшириб, шундан сўнг Россияга бориш тавсия этилди.

Бошқа янгиликлар