АсосийДунё

Россиядаги қамоқхонада маҳбуслар 4 кишини гаровга олди

Улар 2 миллион доллар ва вертолёт талаб қилишган.

'Россиядаги қамоқхонада маҳбуслар 4 кишини гаровга олди'ning rasmi

Россиянинг Волгоград областидаги 19-сонли жазони ижро этиш муассасасида маҳбуслар тўрт кишини гаровга олди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Маҳаллий нашрларга кўра, куч тузилмаларининг 3 нафар ходими вафот этган, яраланганлар бор. Улардан бири отряд бошлиғи, яна бири оператив қисм бошлиғи бўлган.

ИШИДга алоқадорлиги айтилаётган маҳбуслар 2 миллион доллар ва вертолёт талаб қилишган.

Колонияда ходимларни гаров олганлар билан музокараларга киришиш учун Волгоград области бош-имоми олиб келинмоқда.

Ҳудуд махсус гуруҳ томонидан қуршаб олинган, колонияда 1200 дан ортиқ маҳбуслар борлиги айтилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар