Самарқанд вилояти Пахтачи туманида учта автомобиль ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, вилоятлараро қатновчи Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келиб, қайрилаётган Tracker’га урилган ва айланиб кетган. Оқибатда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 ҳамда автобуснинг олд қисмига урилган. Ҳодиса сабаб Cobalt йўловчиси воқеа жойида, ҳайдовчи эса шифохонада вафот этди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.