Мажбурий ижро бюросининг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан қарздор И.Усмановдан ундирувчи “Ҳамкорбанк” АТБ фойдасига 105 млн 626 минг 105 сўм кредит қарздорликни ва давлат фойдасига 4 млн 498 минг 639 сўм давлат божини ундириш учун қарздорга тегишли “FAW CAR MODEL BESTUNE” русумли автотранспорт воситаси хатланди.
Гаров мулки бўлган ва автомобиль жарима майдонига жойланди.
Бу ҳақда ФИБ Яккасарой туманлараро суди қарор чиқарган.