АсосийЖамият

Қашқадарёда 26 та канал Хитой компанияси билан биргаликда бетонлаштирилади

Натижада 11 та тумандаги 331 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминоти яхшиланади.

'Қашқадарёда 26 та канал Хитой компанияси билан биргаликда бетонлаштирилади'ning rasmi

Бугун Хитойнинг “CITIC Construction” ва “China CAMC Engineering” компаниялари томонидан вилоятдаги каналларни бетонлаштириш бўйича ишлар Косон тумани ҳудудидан бошланди. 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, воҳадаги 331 минг гектар суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш учун 11 та тумандан оқиб ўтувчи 26 та, 319,9 км каналлар бетонланади. 

Лойиҳани амалга оширилиши натижасида Касби, Китоб, Косон, Кўкдала, Миришкор, Муборак, Чироқчи, Яккабоғ, Ғузор, Қамаши ва Қарши туманларидаги 331 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминоти яхшиланади ҳамда йилига ўртача 450 млн куб метр сув ва 81 млн кВт электр энергияси иқтисод қилинишига эришилади.

Лойиҳага старт бериш тадбирида сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ва вилоят ҳокими Муротжон Азимов, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар