Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Бу бўйича Президент фармони имзоланди.
Мукофотланганлар орасида вилоят ҳокимлари ҳам бор. Жумладан:
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев
Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов;
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев;
«Дўстлик» ордени билан
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов тақдирланди.