АсосийЖамият

Анъана давом этади: 100 ёшдан ошганларга "Шуҳрат" медали

Жорий йилда ҳам Президент фармони билан бир аср ва ундан кўп умр кўрган 14 нафар фуқаро мукофотланди.

'Анъана давом этади: 100 ёшдан ошганларга "Шуҳрат" медали'ning rasmi

Ўзбекистонда анъанага кўра, ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида 100 ёшдан ошган фуқаролар «Шуҳрат» медали билан тақдирланади. 

Жорий йилда ҳам Президент фармони билан 14 нафар 100 ёшдан ошганлар медаль билан мукофотланди. Улар қуйидагилар: 

Абдуллаева Саадат - Тўрткўл тумани, Қорақалпоғистон Республикаси

Абдуллоева Бибихол - Ромитан тумани, Бухоро вилояти

Гадаева Саврихон - Булоқбоши тумани, Андижон вилояти

Казакбаева Сайда - Ўрта Чирчиқ тумани, Тошкент вилояти

Камилжанова Мухаррам - Бектемир тумани, Тошкент шаҳри

Нутфиллоева Ойиста - Қизилтепа тумани, Навоий вилояти

Очилдиев Тилло - Қизириқ тумани, Сурхондарё вилояти

Пардаев Низам - Арнасой тумани, Жиззах вилояти

Саидова Бувсара - Иштихон тумани, Самарқанд вилояти

Сафарова Хайри - Сайхунобод тумани, Сирдарё вилояти

Тажибаева Сара - Янгибозор тумани, Хоразм вилояти

Тешабоева Шахри - Олтиариқ тумани, Фарғона вилояти

Уралова Басуда - Тўрақўрғон тумани, Наманган вилояти

Хасанов Чаршанби - Қамаши тумани, Қашқадарё вилояти

Маълумот учун: Ўзбекистонда 2024 йил 1 январь ҳолатига 100 ёшга тўлган ёки ундан ошган фуқаролар 514 нафарни ташкил этган. Уларнинг энг кўпи Қашқадарё вилоятида яшайди — 92 нафар (17,9%).  

    Бошқа янгиликлар